Тойлоқда озиқ-овқат хавфсизлиги қай даражада таъминланган?

  Бугун бутун дунёни ларзага солаётган коронавирус пандемияси жаҳон иқтисодиётига катта зарар етказмоқда. Бунинг натижасида озиқ-овқат танқислиги хавфи юзага келиши башорат қилинмоқда.

    Шу сабабдан, юртимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида бир қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 1 майдаги “Коронавирус пандемияси даврида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори шулар жумласидандир.

     Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида Тойлоқ туманида ҳам бугунги кунда бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, туманда пандемия шароитида аҳоли бандлиги ва даромадини таъминлаш мақсадида мева-сабзавотчилик тармоғида маҳсулот етиштириш ҳажмини икки баробарга ошириш вазифаси қўйилган. Бунда асосий эътибор мева-сабзавот экиш ва картошка етиштиришни кўпайтиришга қаратилмоқда.

    Тойлоқнинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги мавжуд имкониятларига тўхталадиган бўлсак,  туманда 602 фермер хўжаликлари, 7606  гектар сувли очиқ майдон, 881 га боғ ва 2604 га узумзорлар мавжуд.

    Шундан 7606 гектар майдонларга асосий  ва баҳорги экинлар жойлаштирилган. Жумладан, 5075 га ғалла, 1233 га сабзавот, 267 га картошка, 9 га дуккакли, 70 га мойли ва 952 гектар майдонларда бошқа турдаги маҳсулотлар жойлаштириб, жами 92,0 минг тонна маҳсулотлар етиштирилиши белгиланган.

    Бундан ташқари, озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш юзасидан аҳоли томорқаларининг 784.0 га майдонларда асосий экинлар етиштирилиб, улардан 32 минг 783 тонна ҳосил олиниши кўзда тутилган. Жумладан, қарийб 16 минг 262 тн сабзаавот, 2 минг 670 тн полиз, 8 минг 146 тн картошка, 165 тн дуккакли ва 5 минг 540 тн бошқа турдаги экинлар экиб, қўшимча озиқ-овқат маҳсулот етиштириш кутилмоқда.

    Жорий йилда такрорий экинлар, хусусан, сабзавот, полиз, картошка, дуккакли ва озуқа экинлар 5024 гектар фермер хўжаликлари ерларида, 461.5  гектари аҳоли томорқаларида экилади. Шундан, фермер хўжаликларида жорий йилда ғалладан бўшаган майдонларда 589 гектар сабзавот, 1841 га картошка, 1070 дуккакли ва 1524 га озуқабоп бошқа турдаги экинлар экилмоқда. Улардан олинадиган 55,5 минг тонна маҳсулотлар ички истеъмолга, қайта ишлаш ва экспортга йўналтирилади.

    Туман аҳолисининг асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаби истеъмол меъёрлари бўйича ҳисоб-китоб қилинганда, туманда мева 27472 тн, талабга нисбатан 1,9 баробарга кўп етиштирилиши маълум бўлди.

Узум 39.2 минг тн, талабга нисбатан 11,7 баробар;

Картошка 22.9 минг тн, талабга нисбатан 8 баробарга

Пиёз 4.8 минг тонна, талабга нисбатан 4,4 баробарга

Сабзи 2,6 минг тонна, яъни талабга нисбатан 1,8 баробарга,

Полиз 6.4 минг тонна, яъни талабга нисбатан 1,8 баробарга,

Дуккакли 0.73 минг тонна, талабга нисбатан 3.8 баробарга,

Гўшт 23.6 минг тонна, талабга нисбатан 2.7 баробарга,

Сут 110,3 минг тонна, талабга нисбатан 4,8 баробарга,

Тухум 69,6 млн. дона, талабга нисбатан 1.6 баробарга кўп ишлаб чиқарилади.

    Бугунги кунда туманда қуввати 76 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш имкониятига эга 3 та корхоналар, қуввати 11.5 минг тонна маҳсулотларни сақловчи 9 та музхоналар, 14.0 минг тонна қувватга эга 25 та омборхоналар мавжуд.

     Ҳозирги шароитда бундай корхона ва омборхоналарга эҳтиёж ортиб бораётганлиги сабабли йил якунига қадар яна 2 та музлатгичли омборхона лойиҳалари амалга оширилади.

      Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш муҳим масала бўлиб турган бугунги кунда туман ҳудуди қишлоқлар кесимида 4 та ҳудудга бўлиниб, ҳар бир қишлоқ ҳудуди комплекс таҳлил қилиниб, “бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида қишлоқларнинг ихтисослашуви белгилаб олинди.

     Биргина Ғўлба маҳалласида “Бир маҳалла-бир маҳсулот” тамойили асосида маҳалладаги 91 та хонадонда 3.9 гектар томорқага сабзавот, картошка ва дуккакли экинлари экилди. Натижада 1 та хонадон 8 сотих томорқадан ўртача 6.0 млн сўмдан 8 млн сўмгача даромад олиши имконияти яратилди.

     Шунингдек, 1719 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилани ушбу ҳудудда фаолият юритаётган фермер хўжаликларининг ғалладан бўшайдиган майдонларидан 20 сотихдан картошка ва бошқа экин турларини экиш учун ажратилган.

    Кўрилаётган мазкур чоралар натижасида маҳаллада,

- 4 минг 490 тонна картошка, 4 минг 100 тонна бошқа турдаги маҳсулот етиштирилади.

- 2825 нафар аҳоли томорқада банд бўлади.

- 47 нафар аҳоли паррандачилик билан шуғулланади.

-Паррандачиликда ҳар 40 кунда 3.6 тонна гўшт етиштирилади.

-Маҳаллалардаги 1719 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оиладан 1697 таси бугунги мураккаб истисодий вазиятдан чиқарилиши кутилмоқда.

   Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4704-сонли қарорига мувофиқ туманнинг 1 та ҳудудида картошкачиликка ихтисослаштирилган Қўшчинор агрофирмаси ҳудудида “ZARAFSHON AGRO ZAHIRA AD” МЧЖ ташкил этилди.

   Кўрилаётган бу каби чора-тадбирлардан кўзланган асосий мақсад ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш орқали озиқ-овқат маҳсулотларини бир неча баробар кўпайтириш, аҳоли ва фермер хўжаликларининг иқтисодий салоҳиятини ошириш ҳамда етиштирилган маҳсулотларни аҳоли истеъмол бозорларига етказиб беришдан иборат.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди