64 та оилага субсидия ажратилди

  Бу эса  Давлатимиз томонидан кам  даромадли ва ижтимоий  ҳимояга муҳтож қатламига кўрсатилаётган ғамхўрликнинг яна бир ёрқин ифодаси бўлди.

                                                    

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги «Ипотека  кредити механизмларини такомиллаштиришга  оид қўшимча чора-тадбирлар тўғисида»ги ПФ 5886 сонли Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги  «Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги  қарорига асосан  кам даромадли ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганларга тўлов фоизларининг бир қисмини қоплаш учун Тойлоқ туманига  64 та субсидиялар ажратилди. 

      Қонунчиликда белгиланган тартибга мувофиқ фуқароларнинг мурожаатлари шаффофлик ва холислик тамойиллари асосида туман комиссияси йиғилишларида  кўриб чиқилиб, уларда ижобий хулосалар олган муҳтож фуқароларга субсидиялар бериладиган бўлди. Субсидиялар ажратилган  уй-жойга муҳтож 64 нафар фуқароларнинг  катта қисмини -  55 фозини аёллар ташкил этади.

    Комиссия хулосаларига кўра,  субсидияга эга бўлганларнинг  энг кўпини, яъни 7 нафарини  Таллиота  маҳалласи фуқаролари ташкил этади. Шунингдек, Украч МФЙдан – 5 нафар, Хўжаюз, Галаботир ва Жумабозор маҳалаларнинг ҳар биридан   – 4 нафардан, Нурафшон, Хўжақишлоқ, Олмазор, Равот, Чароғбон, Қўрғонча МФЙларидан – 3 нафардан, Беклар, Тараққиёт, Ворсин, Нурли йўл ва Шопўлот маҳаллаларидан 2 нафардан фуқаролар имтиёздан баҳраманд бўлишди. Яна 12 та МФЙдан  бир нафардан фуқароларнинг уй-жой билан боғлиқ муаммолари ҳам субсидиялар туфайли ижобий ечим топди.

 

             Ж. ХЎЖАМУРОДОВ,  

Тойлоқ туман ҳокимининг биринчи ўринбосари.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди