Тойлоқда осмонўпар бинолар қад ростламоқда

 

  Президентимиз 2019 йил 11 январь куни Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида ҳудудда замонавий кўп қаватли уйлар ва ижтимоий соҳа объектлари, хизмат кўрсатиш ва сервис нуқталари қурилишини давом эттириш юзасидан топшириқлар берган эди.

   Ана шу ташаббус асосида Тойлоқ туманида кўп қаватли уйлар қурилиши бошланган эди. Туман марказидан 6 гектар ер майдони ажратилиб,  мингдан ошиқ хонадонга мўлжалланган 16 та кўп қаватли уй, хизмат кўрсатиш ва сервис мажмуаларини қуриш бўйича лойиҳа тасдиқланди. Лойиҳага асосан ҳар бири 60 та хонадондан иборат  12 та  12 қаватли замонавий турар жойлар, шунингдек, бозор инфратузилма объектлари, маҳалла маркази қурилиши кўзда тутилган. Қурилиш ишлари “Agromir Buildings” масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилмоқда.

   2019 йилнинг ўзида 30 та бир қаватли, 4 та тўрт қаватли ҳамда 3 та 12 қаватли уй қурилиб, фойдаланишга топширилди. Битта 12 қаватли уйда пардозлаш ишлари кетмоқда. Йил якунига қадар яна иккита шундай уйлар қуриб битказилиши режалаштирилган.

    Қолаверса, Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан даромади юқори бўлмаган, уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилалар, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёшларга уй-жой сотиб олишда субсидиялар тўлаш тартиби белгиланган эди. Туманда мазкур ҳужжат асосида 64 нафар уй-жойга муҳтож оилаларга субсидиялар ажратилади.

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди