8 нафар ўқувчилар мактабни олтин медал билан битирди

   

  Тойлоқ туман  халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактабларини 2019-2020 ўқув йилида 2932 нафар ўқувчилар  11- синфни тугатиб, улардан 8 нафари олтин ва 6 нафари кумуш меддаллар соҳиби бўлди.  Жумладан, 1-умумтаълим мактабининг икки нафар битирувчиси Равшан Нафасов ҳамда Зебо Усмонова, 11-мактабдан Муҳриддин Абдурашидов, Ҳожиқурон Жафаров, 21-мактабдан Далер Жумақулов, 23-мактабдан Комила Ҳакимова, 30-мактабдан Дилобар Самадова, 59-мактабдан Беҳруз Абдуллоевлар мактабни аъло баҳоларга битириб, олтин медаль билан тақдирланишди.

   Бугун туман ҳокими Б. Бабоназаров туман халқ таълими бўлими ходимлари билан биргаликда юқорида исмлари қайд этилган ўқувчиларнинг хонадонларига бориб, уларни ютуқ билан қутлашди.  Битирувчиларнинг кўксига медалларни тақиб, уларнинг ота-онаси ва ўқитувчиларига туман ҳокими ўз ташаккурномаси ва эсдалик совғаларини топшириди.

  Шунингдек, туман ҳокими  ўз сўзида таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳар тарафлама баркамол, чуқур билимга эга ёш авлодни тарбиялаб, камолга етказишда муҳим омил бўлаётганини, бу жараёнда умумтаълим мактабларида 11 йиллик мажбурий таълим тизими қайта йўлга қўйилгани, энг билимли, иқтидорли ўқувчиларни олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаш жорий этилгани муҳим аҳамият касб этаётганлиги таъкидланди.

 

Тойлоқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди