"Ғалла 2020": мавсумга тайёргарлик қизғин

   

   Тез кунларда туманимиз экин майдонларида ғалла ўрим-йиғими бошланади. Шу боис ҳам бутун туман бўйлаб “Ғалла - 2020” мавсумига тайёргарлик ишлари қизғин кетмоқда.

   Ғалла ўрими давомида  ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғин ҳодисалари келиб чиқишининг олдини олиш борасида туман Фавқулодда вазиятлар бўлими изчил амалий тадбирлар олиб бормоқда. Улар халқимиз бойликларидан бири бўлган ғаллани, ёнғин хавфидан асраш, мавсумни беталофат ўтказишни ўз олдиларига қатъий мақсад қилиб қўйган.

     Шу сабабли бугун туман фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ўқув-амалий машғулот ўтказилди.

    Ўқув-машғулот ўтказиш майдонида шартли равишда ёнғин чиқиб, тезкорлик билан талофатларни бартараф этиш, жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилди.

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди