Депуталар фаоллиги электорат манфаати учун хизмат қилмоқда  

   Халқимиз бошига тушган ушбу синовли кунларни бартараф этиш ҳамда вақтинча даромадсиз қолган, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Президентимиз ташаббуси билан эълон қилинган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати аҳоли, тадбиркорлар, давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан илиқ кутиб олинди. Ҳозирда вирусга қарши барча бир ёқадан бош чиқариб курашмоқда.
    Ушбу жараёнларда  депутатлар ҳам алоҳида жонбозлик кўрсатишмоқда. Улар жойларда мазкур ҳаракат мазмун-моҳиятини тарғиб қилишмоқда. Жумладан, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Лобар Муминова ва туман Кенгаши депутати Нилуфар Акрамовалар Сочак, Истиқлол, Гулобод маҳаллаларида бўлиб туман "Саховат ва кўмак " умумхалқ ҳаракати томонидан берилган озиқ-овқат маҳсулотларини манзилли етказиб берилиши буйича мониторинг ўтказишди. Шунингдек, кам таъминланган оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича кредитлар олиш, бандлигини таъминлаш, томорқадан самарали фойдаланиш кабилар юзасидан оила бошлиқларига тушунтириш ишлари олиб борилди. Шунингдек, депутатлар маҳаллада ташкил этилган кўчма савдо дўконларидаги озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва нархини назорат қилишди.

Туман ҳокимлии ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди