“Саховат ва кўмак” марказига депутатлар ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқда

    Депутат - халқнинг ишончли вакили. Бугунги синовли даврда унинг зиммасида ҳам масъулиятли вазифа бор.
    “Адолат” СДПдан Халқ депутатлари Тойлоқ туман Кенгашига сайланган депутат Жамшид Рашидов “Адолат” СДП туман кенгаши ҳамкорлигида “Саховат ва кўмак” марказига 20 қоп ун ва 100 қути макарон маҳсулотларини эҳсон қилди.  Бундан ташқари, Боғичинор маҳалласида яшовчи 45 та кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларга 8 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатди. Шунингдек, уларнинг бугунги кундаги турмуш шароитлари, муаммолари билан танишди. 

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди