Кўчма ярмарка тойлоқликлар хизматида

   Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида кириш ва чиқиш чекланган туманимизда аҳолининг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талабини қондириш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда.
     Жумладан, давлат солиқ инспекцияси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти туман бўлими ҳамкорлигида 50 та маҳаллада кўчма савдо ярмаркалари ташкил этилмоқда. 36 та юк машинасидан иборат автокарвон ёрдамида аҳолига қиймати 400 миллион сўмлик 24 турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб берилмоқда.
      -Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари маҳалламизга қулай нархларда етказилди, – дейди “Истиқлол” маҳалласида истиқомат қилувчи Шероз Имомов. – Карантин даврида харид учун бозорларга боришимиз шарт эмас, маҳсулотлар ўзимизга етказиб берилаётганидан жуда мамнунмиз. Қолаверса, бу саломатлигимизни асрашда ҳам муҳим омил бўлаётганини алоҳида таъкидламоқчиман.

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди