САВОБГА ЙЎҒРИЛГАН ҲАРАКАТ ТОЙЛОҚДА ҚУЛОЧ ЁЙМОҚДА

    Президентимиз: “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати давлатимиз ва халқимиз бирлигини, унинг беқиёс қудратини ёрқин намоён этиб, янги тарихимиз саҳифаларидан мустаҳкам ўрин олади, деб ишонаман”, дея таъкидлаган эдилар. Дарҳақиқат, бугун Тойлоқ туманида ҳам бу ҳаракатни қизғин қўллаб-қувватлаётган тадбиркорлар сафи тобора кенгайиб бормоқда. 

                                       

                                      
      Куни кеча туманимизнинг пешқадам тадбиркорларидан бир гуруҳи яъни “Сиёб-Шавкат-Орзу” фермер хўжалиги 20 тонна ун, “Агро комплекс” ф/х  500 кг шакар, “Pet-agro oil” ёғ заводи 9 тонна ёғ, “SAMPASTA-PLUS” масъулияти чекланган жамияти 800 кг макарон, “QQ BROBEANS” МЧЖ 105 кг қуруқ чой, ҳамда 3000 дона совун ва гигиена воситаларини туманимизда ташкил этилган “Саховат ва кўмак” штабига биринчилардан бўлиб етказиб беришди. 
    Бундай савобталаб инсонларга туман ҳокими Б. Бобоназаров ўз миннатдорчилигини билдиради.

                                  

                                   

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди