Хайр-саховат - инсон зийнати

Ҳурматли тойлоқликлар!
    Туманимизда “Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази” ишга тушди. Ушбу марказ тадбиркорлар ва саховатпеша фуқаролардан келган хайрия маблағлари, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини эҳтиёжманд оилаларига тақсимлаш билан шуғулланмоқда.
  Бошимизга тушган бугунги синовли кунларда ёрдам қўлини чўзиш, моддий кўмакка муҳтож оилалар мушкулини осон қилишни истаган саховатпеша инсонлар қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин.
  Чароғбон маҳалласи, А.Темур кўчаси, 22-уй. Туман ҳокимлиги биноси.
  Мурожаат учун телефон: 66- 666-57-18.