Бир ойда 30 га яқин оилалар бандлиги таъминланди

     Ҳукуматимиз томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш,  фуқароларимизнинг турмуш фаровонлигини ошириш кабиларга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада барча зарур шарт-шароитлар яратилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 мартдаги ПҚ-4227-сон «2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси  маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган эди.  Мазкур ҳуқуқий ҳужжат асосида туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан аҳолини иш билан таъминлаш, даромадларини ошириш мақсадида субсидиялар ажратилмоқда. 
   -  Мазкур Низомда белгиланган тартибда, яъни енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, уруғликлар, кўчатлар ва суғориш воситалари харид қилиш учун — «Томорқа хизмати» МЧЖ, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ва томорқа ер эгалари ўртасида тузилган уч томонлама шартномалар асосида энг кам ойлик иш ҳақининг 3 бараваридан 10 бараваригача бўлган миқдорда субсидия берилмоқда. Айни пайтга қадар 4 та оила мазкур имкониятдан фойдаланди. Уларга ажратилган субсидия асосида томорқаларида иссиқхона қуриб берилди. Апрель ойининг якунига қадар яна 25 та оилага худди шундай иссиқхона қуриб бериш режалаштирилган, - туман бандликка кўмаклашиш маркази раҳбари Шавкат Дониёров.

 

   

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди