Саховатпеша инсонлар сафи кенгаймоқда

    COVID -19 пандимеясининг олдини олиш, қолаверса, юртимизда ҳукм суриб турган қийин вазиятни юмшатишда ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида туманимизда  саховатпеша инсонлар, тадбиркорлар ҳамда раҳбарлар томонидан хайрия ишлари амалга оширилмоқда.

    Ана шундай эзгуликлардан яна бири бугун Давлатобод деҳқон бозори ҳудудида ўтказилди. Унда Сектор раҳбарлари ҳомийлигида аҳолига 2000 та бепул ниқоб тарқатилди.

   Шунингдек, умумий овқатланиш жойлари, кафе, ресторан, бар, компьютер ўйингоҳлари вақтинча ёпилди.

   Бундан ташқари, аҳолига карантин талабларига қатъий риоя қилиш, оиласи ва бошқалар хавфсизлиги учун уйда қолиш  кераклиги тушунтирилди.

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди