Бугун эрта тонгдан туманимизнинг Сочак маҳалласида ташкил этилган умумхалқ ҳашарида туман ташкилотлари раҳбарлари бошчилигидаги ишчи-ходимлар, маҳалла фаоллари ҳамда кўнгилли ёшлар жам бўлишди. Улар мазкур маҳалла ҳудудидаги 1 гектар ер майдонига 2000 дона манзарали дарахт кўчатларини экиб, боғ барпо этишда ўз ҳиссаларини қўшишди.
Азалий қадриятларимиздан бири ҳисобланган умумхалқ ҳашарлари кишилар ўртасида ўзаро меҳр-оқибатни мустаҳкамлайди, ҳамжиҳатликда меҳнат қилишга, табиатни асрашга ундайди.
Мазкур акция доирасидаги ҳашарда вилоятимизнинг “Ёш журналистлар мактаби” ўқувчилари ҳам иштирок этишди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.