Мулоқот самимий ўтди

      Бугун туманимизнинг 37-умумтаълим мактабида навбатдаги “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди. Унда мактабнинг юқори синф ўқувчилари ҳамда Зарафшон маҳалласининг уюшмаган ёшлари иштирок этишди. Туман ҳокими Б. Бобоназаров дастлаб, бугун ёшларнинг илм олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди,  ўзининг ёшлик даврларини, қандай қийинчиликлар билан мактаб ва олийгоҳда таҳсил олганларини гапириб берди. Шунингдек, у ўз маърузасида тойлоқлик ёшлардан кўнгли тўлмаётганлигини, ўғил-қизларимиз  билим жиҳатдан вилоятимиз рейтингининг охирги ўрнида эканлигини таъкидлади.

                

   Шундан сўнг, туман ҳокими ўқувчи-ёшлар билан очиқ ва самимий мулоқотга киришди. Уларнинг муаммоларини тинглаб, ҳал этиш чораларини излади, таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлади.

              

   Тадбир сўнгида турли тадбир ва мусобақаларда  иштирок этиб, ютуқларга эришган, фаол ва ташаббускор ўқувчи-ёшларга туман ҳокими Б. Бобоназаров эсдалик совғаларини топширди.

             

             

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди