Мактабга қўғирчоқ театри келди

     Ёш авлод тарбияси, маънавияти, дунёқараши ва тафаккурини тўғри шакллантириш, уларни миллий анъана ва қадриятларимиз руҳида тарбиялаш, қалби ва онгини миллий фазилатларимизга ёт ғоялар таъсиридан ҳимоялашда санъат, жумладан, қўғирчоқ театрларининг ўрни беқиёс. Шу сабабли ҳам 30-умумтаълим мактабида вилоят қўғирчоқ театри ижодкорлари  бошланғич синф ўқувчилари учун бепул саҳналаштирилган спектакль намойиш этишди.

     Унда қўғирчоқлар тимсолида турли эртак қаҳрамонлари тилга кириб, эзгулик ва ёвузлик ўртасидаги кураш, алал-оқибат эса меҳр, яхшилик, дўстлик каби эзгу фазилатларнинг ғалабаси жонланди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди