Ҳарбий хизматчилар иншо ёзди

   Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят ва туман Кенгашлари томонидан  Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 537 йиллиги муносабати билан туманимизда жойлашган 69932-сонли ҳарбий қисм ёш ҳарбий хизматчилари ўртасида иншолар танлови ўтказилди. Танлов иштирокчилари “Бобур – умумармия ёшлар нигоҳида” мавзусида  билим ва фикр-мулоҳазаларини баён этишди.  

    Ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси ўринбосари А. Нормуратов ҳамда 33, 40, 57, 24-умумтаълим мактабларининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари ҳакамлик қилган ушбу танлов натижаларига кўра ҳуснихати чиройли, имло хатолари камлиги, фикрлари тиниқ ва дунёқараши кенглиги билан 1-ўринга Х. Аҳмедов муносиб деб топилди. 2-ўрин Ш. Каримжоновга, 3-ўрин эса Х. Тўраевга насиб этди.

   Ғолиб ва совриндорларига ёшлар иттифоқи туман кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.  

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.