Учрашувда ёшларнинг муаммолари тингланди

     36-умумтаълим мактабида навбатдаги  “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Унда вақтинча туман ҳокими вазифасини бажарувчи, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Жамшид  Хўжамуродов иштирок этди ва ёшлар билан очиқ  ва самимий  мулоқотда бўлди. Суҳбат давомида Ж. Хўжамуродов туманимизда ёшларга оид давлат сиёсати асосида навқирон авлоднинг замонавий билим олиши, спорт ва бошқа йўналишларда истеъдодини намоён этиши, жамиятда муносиб ўрин топиши йўлида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги режалар ҳақида гапириб ўтди.

     Шундан сўнг ташаббускор ва фаол ёшлар ўзларининг келажакдаги режалари, мақсад ва орзулари, уларни қийнаётган муаммолар ҳақида очиқ-ойдин гапиришди. Ж. Хўжамуродов ўғил-қизлар томонидан билдирилган таклиф ва муаммоларни ҳал этиш бўйича ташкилот мутасаддиларига топшириқлар берди.

    Учрашув сўнггида спорт, санъат, фан ва таълим йўналишларида ютуқларга эришган, учрашув чоғида бугунинг долзарб муаммоларини  кўтариб чиққан бир гуруҳ фаол йигит-қизларга эсдалик совғаларини топширди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди