Бобурхонлик кечаси

    Ўзбек мумтоз адабиётининг йирик намояндаси, олим ва шоир, шоҳ ва саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 537 йиллиги муносабати билан адабий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда. 

    Ана шундай тадбирлардан бири бугун Тойлоқ олимпия захиралари мактаб-интернатида бўлиб ўтди. Унда сўзга чиқувчилар буюк аллома ва мутафаккирларимизнинг ижодий меросини ўрганиш, хотирасини абадийлаштириш, асарларида илгари сурилган эзгу ғояларни кенг тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлашди. Бобурнинг бетакрор шеърияти, Шарқ халқларининг турмуш тарзи, урф-одатлари, табиати ва қадриятлари ҳақида муфассал маълумот берувчи, инсонни комилликка ундовчи асарлари ёш авлодни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамиятга эгалиги айтилди.

      Шундан сўнг ўқувчилар бобокалонимиз Бобур Мирзонинг ҳаёти ва ижодига бағишланган дастурни намойиш этишди.

    Шунингдек, тадбирда  туман маданият бўлими ходимларининг мусиқий дастурлари ҳам ўрин олди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.