ОТАМ, ОНАМ ВА МЕН – СПОРТЧИ ОИЛА

Image_tadbir: 

Самарқанд шаҳрида шу номдаги мусобақанинг вилоят босқичи бўлиб ўтди

Унда бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил турнирнинг туман, шаҳар босқичида ғолибликни қўлга киритган 16 оилавий жамоа вакиллари тўсиқлар оша югуриш, чаққонлик ва мерганлик, арқон тортиш, моҳир ҳужумчи каби шартлар бўйича беллашди. 

Тайлоқ туманидаги “Равот” маҳалласидан Назаровлар оиласи ҳамма шартларни аъло даражада бажариб, барча рақибларидан кучли эканлигини намойиш этди.

Иккинчи ўринни Нарпай тумани “Дўстлик” маҳалласидан Рашидовлар оиласи банд қилган бўлса, учинчи ўринга Пахтачи туманидаги “Худойберди” маҳалласидан Очиловлар оилавий жамоаси муносиб кўрилди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Раббимова иштирок этди.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди