Доим қалбимиздасан, эй, жасур ўғлон!

     1982 йилда Мирзаполвон қишлоғида туғилган Акмалжон Мирзаахмедов мактабни битиргач Термиз шаҳрида йигитлик бурчини адо этган. 2006 йилда Ўзбекистон Қуролли кучларининг саралаш ва махсус операция кучлари тайёргарлигидан ўтган. Шундан сўнг сержантлар тайёрлаш курсида ўқиган. 2007 йилда кичик сержант унвонини олган. 2007-2013 йилларда 23241-қўшинда снайперликда хизмат қилган. 2012 йилда сержант унвони берилган. 2013 йилда хизмат вазифасини ўташ чоғида ҳалок бўлган.

     Бугун туманимиздаги 38-умумтаълим мактабида йиғилган маҳалла фаоллари, ёшлар, ўқитувчи ва ўқувчилар мазкур мактабнинг собиқ ўқувчиси Акмал Мирзаахмедовнинг хотирасини ёдга олишди.

    Туман ҳокимининг ўринбосари Ж. Ҳақбердиев, маънавият ва маърифат маркази туман кенгаши раҳбари З. Авазов, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси М. Тўраев ҳамда “Қўшчинор” газетасининг муҳаррири М. Йўлдошевалар иштирок этган мазкур тадбирда сўзга чиққанлар, А. Мирзаахмедовнинг кўрсатган жасоратини улуғлашди, Ватанга содиқлик, тинчлик замиридаги машаққатли меҳнатлар қадрини англаш, шу йўлда қилинган фидойилик намунаси асло унутилмаслигини, қалбимизда мангу яшашини эътироф этишди. Унинг оила аъзоларига мустаҳкам соғлик, бахт ва узоқ умр тилашди ҳамда Акмалжоннинг турмуш ўртоғи Ҳалима Боботоева ҳамда унинг фарзандларига эсдалик совғаларини топширишди.

                                       

                                       

  Тадбир сўнггида маҳалла ёшлари ҳамда мактаб ўқувчи ва ўқитувчиларидан тузилган жамоалар ўртасида Акмал Мирзаахмедовнинг хотирасига бағишлаб ўтказилган  волейбол мусобақасининг тақдирлаш маросими ўтказилди. Мусобақанинг ғолиб ва иштирокчиларга тадбир ташкилотчиларининг эсдалик совғалари берилди.

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди