“Сиз тадбиркор учун нима қилдингиз?” акциясида фаол иштирок этинг

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 14.05.2019 йилдаги ПФ-5718-сонли Фармони ижросини таъминлаш ва Адлия вазирлигининг давлат органларини тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга чорлаш мақсадида “Сиз тадбиркор учун нима қилдингиз?” акциясини ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди. Шу муносабат билан жорий йилнинг 25 ноябридан – 25 декабригача мазкур акция доирасида туманимиздаги давлат органлари томонидан тадбиркорларнинг муаммоларини аниқлаш, улар учун қулай имкониятлар асосида бериладиган банк кредити ҳисобидан амалга ошириладиган тадбиркорлик лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва тақдим этиш, шунингдек, тадбиркорликни ривожлантириш учун таклифлар ишлаб чиқиш, туманнинг узоқ худудларида сайёр қабуллар ўтказиб, тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини ҳал қилиш ҳамда тадбиркорлик фаолиятига боғлиқ қонун ва қонун ости (норматив) ҳужжатларга ўзгартириш киритиш юзасидан таклифлар тайёрлаш каби вазифаларни амалга ошириш кўзда тутилган.

Ҳурматли  мутасадди ташкилотлар раҳбарлари!

       Сиз ҳам мазкур акцияда фаол иштирок этинг ва юртимиз равнақи учун ўз ҳиссангизни қўшинг!

                     М.Тошпулотов,           

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг

Тойлоқ туманидаги қабулхонаси мудири.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди