Ишончли вакил ва кузатувчилар учун ўқув-семинар ўтказилди

    Туман ҳокимлигида тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати –Ўзбекистон Либерал Демократик партияси вилоят ҳамда туман кенгаши ҳамкорлигида “Сайловлар: Ғалаба стратегияси ва тактикаси” мавзусида ўқув-семинари бўлиб ўтди. Унда ЎзЛиДеП вилоят кенгашининг масъул ходимлари Қ. Шойимов, Н. Тўраев, туман кенгаши раиси З. Авазов ҳамда   халқ депутатлари вилоят ва туман кенгаши депутатлигига  номзоди қўйилган партия аъзоларининг ишончли вакиллари, кузатувчилари иштирок этишди.  

    Семинарда сайлов қонунийлик ва ошкоралик принципларига қатъий амал қилган ҳолда, миллий қонунларимиз, бой тажрибамиз ва умумэътироф этилган халқаро стандартлар  талабларига мос равишда юқори савияда ўтказилиши кераклиги ва бу жараёнда номзодларнинг ишончли вакиллари ҳамда кузатувчиларнинг ўрни ва вазифаси ҳақида тушунчалар берилди.  

    Шунингдек, сайлов қонунчилигига киритилган ўзгаришлар, бу йилги сайловнинг олдингиларидан фарқли жиҳатлари, сайлов куни овоз бериш жараёнида  халқаро кузатувчиларнинг иштироки хусусида ҳам сўз юритилди.

    Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган ўқув-семинарда  иштирокчилар ўзаро фикр алмашишди. Берилган саволларга тренинглар батафсил жавоблар қайтаришди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати

 

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди