Тойлоқ тумани комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантирилади

   2020-2022 йилларда Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастури қабул қилинади.

    Вазирлар Маҳкамасининг муҳокама учун эълон қилинган қарори лойиҳасига кўра, қуйидагиларни ўз ичига олувчи 2020-2022 йилларда Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланади:

    2020-2022 йилларда Самарқанд вилояти Тойлоқ туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастурининг мақсадли параметрлари ва молиялаштириш манбалари;

    озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат истеъмол товарлари, шунингдек қурилиш материаллари ишлаб чиқариш қувватларини модернизациялаш, янгидан барпо этиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш бўйича инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати;

     хизмат кўрсатиш соҳасини ва сервис инфратузилмасини ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган лойиҳаларнинг манзилли рўйхати;

   қишлоқ хўжалиги соҳасини янада барқарор ривожлантиришни таъминлаш бўйича     инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати;

 йўл-транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолига автотранспорт хизматлари кўрсатиш тизимини яхшилаш ҳамда алоқа тармоқларини реконструкция ва модернизация қилиш чора-тадбирлари;

     туман ижтимоий инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари;

     туман ирригация ва мелиорация тизимини яхшилаш чора-тадбирлари;

  туман ичимлик суви, электр энергияси ҳамда табиий газ тармоқларини қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш чора-тадбирлари.

   Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, “Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ” ДУК ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги 2020 йилнинг 1 ноябрига қадар Тойлоқ тумани марказининг бош режасини ишлаб чиқади ҳамда ўрнатилган тартибда тасдиқлайди.

     Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлиги ҳамда тижорат банклари билан биргаликда мева-сабзавотчилик ва чорвачилик соҳалари бўйича амалга ошириладиган лойиҳаларни устувор тартибда халқаро молиявий институтларининг узоқ муддатли кредит ва грант маблағлари ҳисобига молиялаштирилишини таъминлайдилар.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди