Зарар билан чиқадиган 9та вилоятга 2020 йилда 5,1 трлн сўм ажратилади

  Ўзбекистон Республикаси президенти Ш.Мирзиёев «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунни имзолаган эди.

Қонуннинг 6-иловасида 2020 йил учун Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ҳам Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетларининг даромадлари ва харажатлари прогнози келтирилган, дея хабар бермоқда kun.uz.

Жадвалдан кўринишича, деярли барча ҳудудларда харажатлар даромадлардан ортиқ бўлади.

https://storage.kun.uz/source/4/IzB5zwYHP0A-cevlAtRmweJ2RdP4MPn_.png

    Хусусан, Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Фарғона ва Хоразм вилоятларида ўзига хос бюджет тақчиллиги кутилмоқда. Фақатгина Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида харажатлар даромадлардан ортиқ бўлмайди.

     Зарар билан чиққан вилоятларда қўшимча маблағлар зарур бўлади. Қонунда вилоятларнинг маҳаллий бюджетига республика бюджетидан ажратиладиган текисловчи бюджетлараро трансфертлар миқдори ҳам келтириб ўтилган.

    9та вилоятга дотация ёрдами кўрсатилади. Энг катта ёрдам Наманган вилоятига берилади — 977,7 мрлд сўм. Сўнгра Сурхондарё (839,1 млрд сўм) ва Қашқадарё (758,1 млрд сўм) вилоятлари жойлашган. Энг кам ёрдам Фарғона (351,9 млрд), Сирдарё (343,9 млрд) ва Самарқанд (321,8 млрд) вилоятларига ажратилади. 

 

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди