Қиш мавсумига оид мурожаатлар ўрганилди

   Галаботир маҳалла  фуқаролари учун туман ҳокимининг сайёр қабули ўтказилди. Унда аҳолининг қиш мавсумига тайёргарлик даражаси, уларнинг эътирозларига сабаб бўлаётган ҳолатлар ўрганилди.  Туман ҳокими Б. Бобоназаров, Халқ қабулхонаси туман бўлими раҳбари Қ. Исмоилов ҳамда туман ташкилот, корхона, муассаса раҳбарлари иштирок этган қабулда фуқаролардан 16 та мурожаат келиб тушди.  

     Жумладан, фуқаролар Я. Асадов, М. Ёрмаматова. Т. Холиқов, С. Раҳмонов, Х. Эргашева, Ш. Баёновлар электр энергияси тармоқларини янгилаш, трансформатор қўйиш, ички йўлларни таъмирлаш, суюлтирилган газ баллонларини вақтида етказиб берилишини назорат қилиш,  тоза ичимлик суви билан боғлиқ,  шунингдек, уй-жой, моддий ёрдам бериш каби масалалар юзасидан мурожаат қилишди.

    Кўчма сайёр қабул сўнггида фуқароларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш юзасидан туман ҳокими мутасадди ташкилот раҳбарларига аниқ топшириқлар берди.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди