Спортчиларимиз 188 та олтин медални қўлга киритишди

      Тойлоқ ихтисослаштирилган Олимпия захиралари мактаб-интернати жамоаси 2019 йилни катта ютуқлар билан якунламоқда. Ушбу мактабнинг ёш спортчи ва мураббийлари жорий йилнинг бугунги кунига қадар  республика мусобоқаларида қатнашиб, 128 та олтин, 106 та кумуш, 130 та бронза; Осиё чемпионатларида 4 та олтин, 2 та кумуш, 1 та бронза; Жаҳон чемпионатларида 1 та кумуш, 4 та бронза.  Халқаро турнирларда 10 та олтин,1 кумуш, 9 та бронза, республика турнирларида 10 та олтин, 20 та кумуш, 35 та бронза, вилоят чемпионатларида 35 та олтин, 23 та кумуш ва44 та бронза медалларни қўлга киритишди. 

     Улар Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллик тўйига тўёна сифатида медаллар шодасини яна иккитага кўпайтиришди. 6-8 декабрь кунлари  Андижон вилоятида спортнинг самбо кураш тури бўйича ўтказилган мусобақада 400 нафар 2004-2005 йилларда туғилган кичик ёшдаги ўсмирлар иштирок этиб,  “Ўзбекистон кубоги” учун курашишди. Унда спортчиларимиз  48 кг вазнда Эъзоза Абдумуминова 1-ўринни, 42 кг вазнда Ёдгор Норқулов эса 3-ўринни  эгаллади.

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди