Мурожаатлар эътиборсиз қолмайди

        1-сектор раҳбари, туман ҳокими Б.Бобоназаровнинг навбатдаги сайёр қабули Равот маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтди. Унда мурожаат билан келган фуқаролар, МФЙ фаоллари, туман корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тойлоқ туман Халқ қабулхонаси мудири Қ. Исмоилов, туман прокурори Ф. Абдухолиқов, туман солиқ инспекцияси бошлиғи Ш. Шарипов ва туман ҳокими ўринбосарлари иштирок этишди.

     Сайёр қабул давомида фуқаролардан газ, электр энергияси, уй-жой, моддий ёрдам, алимент ундириш каби масалалар юзасидан жами 30 та мурожаат келиб тушди.  Туман ҳокими  Б. Бобоназаров фуқароларни қийнаётган муаммоларни диққат билан ўрганиб, уларнинг ечими юзасидан ўз фикрларини билдирди. Жумладан, Муборак маҳалласида яшовчи З. Ғаниев тадбиркорлик қилиш мақсадида, яъни уй ва бинолар учун пардозбоп тош ишлаб чиқариш цехини қуриш учун жой ва кредит масаласида ёрдам беришларини сўраб қилган мурожаати беэътибор қолмади. Туман ҳокими  бўлажак тадбиркор З. Ғаниевга атрофи девор билан ўралган 1 гектар ерни беришга тайёр эканлигини айтди. Б. Бобоназаров бу масалани шахсан ўзи назорат остига олишини таъкидлаб, тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берди.   

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди