Ижтимоий муҳофазага эътибор кучаяди

 

  Туман ҳокимининг 2019 йил 28 сентябрдаги «Тойлоқ туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида»ги қарори бунга мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади.

   Қарорда таъкидланганидек, «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий мухофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида туманда жойлашган ҳамда ишлаётган ходимларнинг ўртача сони 20 нафардан ортиқ бўлган корхона, ташкилот, муассасаларда 2020 йилда юқорида кўрсатилган тоифадаги шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдори корхона, муассаса ва ташкилотлар ходимларининг иловадаги рўйхати бўйича ўртача сонидан (7526 нафардан) 384 кишини ташкил этадиган — 10 фоиз миқдорида;

 шу жумладан:

ўн тўрт ёшгача болалари бўлган ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун - 33,3 фоиз (128 киши);

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун — 54,1 фоиз (208 киши);

сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун - 3,1 фоиз (12 киши);

ногиронлар учун - 2,8 фоиз (8 киши);

пенсияолди ёшидаги шахслар учун - 2,6 фоиз (10 киши);

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун — 2,6 фоиз (10 киши);

одам савдоси қурбонлари учун — 2,8 фоиз (8 киши) миқдорида деб белгиланди.

   Шу билан бирга корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини белгиланган муддатларда ва тартибда яратилишини (ажратилишини ёки банд этиб қўйилишини) ҳамда иш жойлари санитария-гигиена нормаларига ва ходим ўз мажбуриятларини бемалол бажаришига имкон берадиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминлаш вазифалари юклатилди.

   Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган илова Низомга асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар уларни яратишга сарфланган маблағнинг бир қисмини туман бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида  марказ жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари инобатга олинади.

  Хуллас, туман ҳокимининг юқоридаги қарори ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун кўрсатилган иш ўринларини белгиланган муддатларда ва тартибда барпо этилишини таъминлайди.

                                                  Ш. ДАНИЯРОВ,

     туман Аҳоли бандлигига

 кўмаклашиш маркази директори в.б.

 

 

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди