Томорқа даромад манбаи!

Тойлоқ туманининг Янги ҳаёт маҳалласи, Узунқишлоқ қишлоғида яшовчи Каримов Элмурод ва турмуш ўртоғи Ёқубова Гулнозалар қўшимча даромад топиш мақсадида ҳовлисидаги 8 сотих ер майдонига 2100 дона гул кўчатларини экиб, 40 миллион сўм даромад топишга эришишди. 
Элмурод Каримов:- Маҳалламиздаги “Дилшоджон -Дилмуроджон”  фермер хўжалигида оддий ишчи бўлиб ишлар эдим, 3 нафар фарзандимиз бор, ҳовлимизни бўш турган еридан унумли фойдаланиб, яхши даромад олиш илинжида янгича тадбиркорликка қўл урдим. Андижон вилоятидан гул кўчатларини олиб келиб, 2018 йилнинг май ойида оила азоларимиз билан бирга экдик,  1 йилда гулларимиз тайёр бўлди, 40 миллион сўмдан зиёдга гулларни сотдик, ҳозирги кунда яъна 1 миллион сўмга яқин гулларимиз бор.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди