Туманимизда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, диний мутаассиблик ва радикаллашувнинг олдини олиш, мавжуд вазиятни барқарорлаштириш бўйича давра суҳбатлари ўтказилмоқда.

Туманимизда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, диний мутаассиблик ва радикаллашувнинг олдини олиш, мавжуд вазиятни барқарорлаштириш бўйича тузилган 1-сонли ҳудудий ишчи гуруҳ аъзолари Чароғбон маҳалласидаги 21-умумтаълим мактабида  ўқувчилар билан суҳбат олиб боришди. Суҳбат жараёнида оммавий маданиятнинг салбий оқибатлари тўғрисида ёшларга тушунчалар берилди. Шундан сўнг ушбу маҳалла ҳудудида жойлашган туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда мактабгача таълим ташкилоти ишчи ходимлари иштирокида давра суҳбати ташкил қилиниб, юқоридаги мавзуда маъруза қилинди.