Туманда “Соғлом оила-соғлом жамият” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

2019 йил 13 сентябрь куни Тойлоқ туман 29-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби мажлислар залида, Ўзбекистон Республикаси “Миллий гвардия” ҳарбий қисми рахбарияти ва уларнинг оила аъзолари, ҳамкор ташкилотлар, Республика Маънавият ва Маърифат маркази туман бўлинмаси, ЎзЛиДеП туман кенгаши, туман хотин-қизлар қумитаси, туман ФҲДЁ ва Адлия бўлимлари, “Оила илмий-амалий тадқиқот маркази билан ҳамкорликда “Соғлом оила-соғлом жамият” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. 
Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Г. Алимова, Ўзбекистон Республикаси “Миллий гвардия”си 69932 ва 98149 ҳарбий қисми бошлиқ ўринбосари О. Сувонқулов, туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қумитаси раиси М. Қуватова, туман Адлия бўлими ходими М.Давроновлар мавзуга оид маьрузалар қилдилар. Республика Маънавият ва Маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари,ЎзЛиДеП туман кенгаши раиси З.Авазов сўзга чиқиб, “Соғлом оила қуришнинг маьнавий асослари” мавзусида маьруза қилди ва ЎзЛиДеП нинг хотин-қизлар тадбиркорлигига яратилаётган имкониятлари тўғрисида  маълумот берди.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди