Қўқон шаҳридаги Халқаро ҳунармандчилик фестивалида Тойлоқликлар ҳам фаол иштирок этмоқда.

Мазкур халқаро фестиваль халқимизнинг бой маданий-маънавий меросини, кўп қиррали ўзбек миллий ҳунармандчилигини кенг намойиш қилиш, унинг ноёб намуналарини тарғиб қилиш, шунингдек, ушбу йўналишда ўзаро тажриба алмашиш орқали турли халқлар ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик ришталарини янада мустаҳкамлаш, маданий-гуманитар алоқаларни халқаро миқёсда кучайтиришда муҳим аҳамиятга эгаТойлоқ туманидан ёғоч ўймакорлиги бўйича уста Қўрғонча маҳалласи фуқароси Жумаев Бахтиёрнинг шогирди Тайланов Маъмуржон, Катта қишлоқ қишлоғида ёғочлардан ясалган сандиқларга миллий мато билан ишлов берувчи Ҳасанова Наврузалар иштирок этмокдалар. Халқаро ҳунармандчилик фестивалида 80 га яқин мамлакатдан 150 нафар сараланган ҳунарманд усталар иштирок этмоқда

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди