Қўшчинор маҳалласида хотира турнири

Маълумки, шу йил 11 август куни мамлакатимиз футболи тарихида ёрқин из қолдирган “Пахтакор-79” футбол жамоасининг авиаҳалокатга учраганлигига 40 йил тўлади. Шу муносабат билан, мамлакатимизнинг, шу жумладан туманимиздаги маҳалла фуқаролар йиғинларида “Хотира турнирлари” бўлиб ўтмоқда.

Шундай тадбирларнинг дастлабкиси Қўшчинор маҳалласи ўйингоҳида фидоий инсон Муҳиддин Насриев ташаббуси билан ташкил этилди. Турнирда ёш авлод вакиллари билан биргаликда кекса ҳамда ўрта ёш авлодлари жамоалари ёш тоифасида жами 8 та жамоалар фаол иштирок этдилар.

Мусобақа ғолиблари ва фаол иштирокчиларига туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди