Самарали ҳамколик

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администацияси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд вилоят Халқ қабулхонаси, Ургут ва Тойлоқ туман ҳокимлиги вакиллари ва туман адлия бўлими бошлиғи иштирокида Ургут туманидаги оғир ҳудудларда ижтимоий –иқтисодий ҳолатни ҳамда аҳоли муаммоларини ўрганиш бўйича 2019 йил 27-30 июль кунлари Ургут туманидаги Бешёғоч, Ваткан, Омонқўтон ва Ўроқбойжар маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли муаммолари ўрганилди.
Ўрганиш давомида ишчи гуруҳи ва Адлия бўлими ходимлари томонидан кўча ва уйма-уй юришлар жараёнида аҳоли ва фуқароларга ҳамда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган шахсларга Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган янги қонунлар, Президент Фармонлари, қарорлари ва Вазирлар Маҳкамасининг норматив–ҳуқуқий ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тушунтириб борилди. Уларнинг саволларига жавоблар қайтарилиб, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Фуқароларнинг оила, никоҳ, уй-жой, меҳнат ва бошқа соҳалардаги масалалар бўйича берилган саволларига жойида ҳуқуқий тушунчалар берилди. Учрашувлар давомида аҳолига Адлия вазирлигининг телеграмдаги “huquqiy axborot” каналининг афзалликлари ва фуқароларга бепул маслаҳат берувчи “advice.uz” ҳуқуқий ахборот портали ишга туширилганлиги таъкидланди ва ундан фойдаланиш тартиби тушунтирилди.

2019 йилнинг 6-10 август кунлари Ургут тумани ва Тойлоқ тумани Ишчи гуруҳлари томонидан Тойлоқ туманидаги Хўжаюз, Тепақишлоқ, Давлатобод ва Муборак маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳамкорликда аҳоли хонадонларига кириб уларнинг муаммоларини ўрганиш белгиланган.

 

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди