Мажбурий меҳнат қонун билан таъқиқланади.

Тойлоқ туман адлия бўлими ташаббуси билан 2019 йил 13 июль куни тумандаги агротадбиркорлик касб-ҳунар коллежида Ўзбекистонда мажбурий меҳнатни олдини олиш юзасидан йиғилиш ташкил этилди. Йиғилишда, тумандаги  умумтаълим мактаблари директорлари, директор ўринбосарлари ва ўқитувчи ходимлар ҳамда туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ж.Ҳақбердиев, туман адлия бўлими бошлиғи А.Ғафоров, туман халқ таълими бўлими мудири З.Салахова ва бошқалар иштирок этишди.

Йиғилиш жараёнида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 октябрдаги “Мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай кўриниш ва барча шаклларига йўл қўймаслик ҳамда уларга барҳам бериш бўйича давлат ҳокимияти органлари ҳамда барча бўғин раҳбарларининг масъулиятини ошириш тўғрисида”ги   ПФ-5563-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги “Мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 349-сон қарорининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида тушунтириш берилди.

Иштирокчиларга мазкур фармон ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан таълим, соғлиқни сақлаш муассасалари, бошқа бюджет ташкилотлари ходимларини, таълим муассасалари ўқувчилари ва талабаларни мажбурий меҳнатга, шу жумладан туман ҳудудларини ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари, мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари, металл чиқиндилари ва қоғоз (макалатура) йиғиш, шунингдек, бошқа турдаги мавсумий ишларга жалб қилиш ҳолатларини олдини олиш ва бунга чек қўйиш белгилангани таъкидлаб ўтилди.

Иштирокчиларга туман адлия бўлими томонидан:

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси ва уни қўллаш масалалари бўйича тушунча ҳамда тавсиялар берилди. Тарғибот давомида иштирокчиларнинг ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан берилган саволларига атрофлича жавоблар берилди. Шунингдек, тадбир қатнашчиларига Адлия вазирлигининг “adviсe.uz” ҳуқуқий ахборот портали ишга туширилганлиги ҳақида тушунтирилди. Шунингдек, мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ҳамда уни олдини олиш бўйича тайёрланган 42 дона буклет ва флаерлар тарқатилди. Тадбир иштирокчиларидан 48 нафарининг Адлия вазирлигининг телеграмдаги “huquqiyaxborot” каналига аъзо бўлишлари таъминланди. Мазкур тарғибот тадбирида  жами  114  нафар иштирокчи  қатнашди.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди