Туманда 250 ўринли нодавлат боғча қуриб фойдаланишга топширилди

Тойлоқ туман Ворсин маҳалла фуқаролар йиғинида 250 ўринли лойиҳа қиймати 4 млрд. 800 миллионга тенг бўлган "Ҳусенбек" номли нодавлат мактабгача таълим муассасаси қуриб фойдаланишга топширилди. Тадбиркор Ҳакимова Сабина томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сонли қарорига асосан ўз маблағларига эвазига қурилган ушбу нодавлат боғчада 250 нафар болалар куни узайтирилан гуруҳларда, 50 наффар болалар қисқа муддатли гуруҳларда таълим-тарбия олишади. Машғулотлар рус, инглиз, ўзбек ва тожик тилларида олиб борилади.

 

 

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди