"Ҳоким ва ёшлар" учрашувлари ташкил этилди

Тумандаги Қишлоқ хўжалиги ҳамда педагогика коллежларида "Ҳоким ва ёшлар" учрашувлари ташкил этилди. Унда туман ҳокими Бабоназаров Баҳодир Қодирович ёшлар билан суҳбатлашиб, улар олдида турган муаммоларни ҳал этиш юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига кўрсатма ва тавсияларини бериб ўтди. Шунингдек, учрашувда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Алишер Ҳамроев ҳам иштирок этишди. Учрашув давомида 2018-2019 ўқув йилида намунали ҳулқи ва эришган ютуқлари учун бир гуруҳ ёшлар туман ҳокимининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

 

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди