Биз ёшлар соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!

"26 июн - Халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш куни" муносабати билан Тойлоқ педагогика коллежида "Биз ёшлар соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз" шиори остида тадбир ташкил этилди. Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари Ж.Ҳақбердиев, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари З.Авазов, "Нуроний" жамғармаси туман бўлими раиси М.Тўраев, "Қўшчинор" газетаси бош муҳаррири М.Юлдошева, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши  раиси М.Ашуровлар иштирок этди. Тадбирда ўқувчи ёшлар ўзлари томонидан чизилган расмлар танлови ҳамда педагогика коллежи жамоас томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди. Тадбир сўнгида сўзга чиққанлар томонидан гиёҳвандлик иллатининг салбий оқибатлари, жамият тараққиётига таҳдиди хусусида тўхталиб, ёшларни ушбу иллатлардан асраш юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини бериб ўтди.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди