15-МАЙ ХАЛҚАРО ОИЛА КУНИ

 Самарқанд вилояти ҳокимлигининг 2019 йил 19 апрелдаги 07-07/652-сонли “Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 19 мартда ўтказилган видеоселектор мажлисининг12-сонли баёни ижроси юзасидан вилоятдаги таниқли шоир, ёзувчилар ва санъаткорлар билан адабиёт ва санъат ҳафталигида ёшлар билан ижодий учрашуви ва концерт дастурини ўтказиш бўйича вилоят ҳокимлигининг чора-тадбирлар режаси”да берилган топшириққа асосан 2019 йилнинг 15 май куни тумандаги “Ёшлар истироҳат боғида” ўтказилган “15-май Халқаро оила куни” байрамида вилоят Ишчи гуруҳи аъзолари ташриф буюришиб, ижодий учрашув ва концерт дастурини намойиш этишди.

Тадбирда, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Жумагул Сувонова, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Хуршид Нуруллаев, туман ҳокимининг ўринбосарлари, “Қўшчинор” газетаси бош муҳаррири М.Юлдошева, “Оила” илмий-амалий маркази раҳбари Д.Улуғбоева, туман халқ таълими бўлими мудир ўринбосари А.Қодиров, маҳалла фуқаролар йиғинлари маслаҳатчилари, таълим муассасалари ўқувчилари ҳамда фуқаролар иштирок этишди.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди