Қалбимизда абадий яшайсиз

Тумандаги Зарафшон маҳалла фуқаролар йиғинида марҳум ҳарбий хизматчи Мирзахмедов Акмал Насриддиновичнинг хотирасига бағишлаб ўзи ўқиган 38 умумтаълим мактабида йиғилиш ташкил этилди. Йиғилишда туман ҳокимининг ўринбосари Ж.Ҳақбердиев, туман ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари С.Ҳайдаров, туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи Д.Сиддиқназаровлар иштирок этишди. Тадбир давомида сўзга чиққанлар томонидан марҳум ҳарбий хизматчи Мирзахмедов Акмал Насриддиновичнинг ўқувчилик даврлари, ҳарбий хизматда кўрсатган жасоратлари, ў кишининг порлоқ хотираси юзасидан ўқувчиларга сўзлаб берилди. Йиғилиш давомида 38 умумтаълим мактаби ўқувчилари томонидан тайёрланган хотира тадбири ўқувчиларида ёрқин таассурот қолдирди.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди