Тойлоқ туманида Китобхонлик акцияси

Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг 2019 йил 19 март кунидаги ўтказилган видеоселектр  йиғилишида ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусларини ижросини бажариб бориб, 1-сектор раҳбари туман ҳокими Бабоназаров Баҳодир Қодирович, 2-сектор раҳбари туман прокурори Абдухаликов Фарҳод Мусиновичлар тумандаги  15 ва 57-умумтаълим мактабларида бўлиб, мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилар жамоаси билан учрашув ўтказиб, Президентимиз олиб бораётган ички ва ташқи сиёсатни, 5 та муҳим устувор вазифаларнинг мазмун-моҳиятини, айниқса, китоб тўғрисида унинг инсон ҳаётидаги ўрни, жамиятимиз ривожидаги ҳиссаси тўғрисида кенг-муфассал тушунчалар бериб, мактаб ўқувчилари ва кутубхонасига китоблар жамланмасини совға қилишди.

Туманда туман ҳокими, сектор раҳбарлари,  туман ҳокимининг ўринбосарлари ва туман ташкилот раҳбарлари томонидан китобхонлик акциясини давом эттириб, ўзлари таълим олган мактабларга бориб, мактаб жамоаси ва ўқувчилар билан мулоқот ўтказиб, Президентимизнинг таълим соҳасида, китобхонликни кенг омма ўртасида ривожлантириш тўғрисидаги сайи-ҳаракатларини тушунтириб, туманда шу борада амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ахборот бериб, мулоқот жараёнида алоҳида берилган саволларга тўғри жавоб берган ўқувчиларга китоб ва мактаб кутубхонасига китоблар жамланмаси совға қилинмоқда.

Туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ҳақбердиев Жаҳонгир Шомуротович ўзи ўқиган 45-умумтаълим мактаби жамоаси, ўқувчилар ота-оналари ва ўқувчилар билан учрашуви.

Республика Маънавият ва маърифат маркази Тойлоқ туман бўлинмаси раҳбари Авазов Зиядулло Файзиевич ўзи ўқиган 54-умумтаълим мактаби жамоаси ва ўқувчилар билан учрашуви.

Туман Маданият ишлари бўлими бошлиғи Сирожиддинов Ғазал Жамолович ўзи ўқиган 21-умумтаълим мактаби жамоаси ва ўқувчилар билан учрашуви.

Туман Бош имом хатиби Б.Исмоилов ўзи ўқиган 41-умумтаълим мактабида.

Туман ҳокимлиги Молия бўлими бошлиғи Ю.Бобоназаров ўзи ўқиган 30-умумтаълим мактабида.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди