"УМИД НИҲОЛЛАРИ" СПОРТ МУСОБАҚАСИГА СТАРТ БЕРИЛДИ

Бугун тумандаги Болалар ўсмирлар спорт мактабида спортнинг волейбол тури бўйича вилоят мусобақасига старт берилди. Вилоятимизнинг барча туманларидан келган спорт  жамоалари ва ёшлар иштирок этган тадбирнинг очилишида туман ҳокимининг ўринбосари Ж.Ҳақбердиев, туман халқ таълими бўлими мудираси З.Насриддиновалар сўзга чиқиб қатнашчиларга омад тилади. Давлатимиз мадҳияси садолари остида "Умид ниҳоллари" мусобақаси байроғи кўтарилди. Жараённи Жомбой ва Пастдарғом жамоалари бошлаб беришди. Қатнашчиларга омад ёр бўлсин!

 

 

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди