Қабристонларда умумхалқ хашари ташкил этилди

Самарқанд вилояти ҳокимлигида жорий йилнинг 24 феврал куни вилоят ҳокими раҳбарлигида ўтказилган аппарат йиғилишида "Наврўз" умумхалқ байрамига муносиб тайёргарлик кўриш ҳамда ҳудудлардаги барча қабристонларда ободонлаштириш ишларини амалга ошириш мақсадида 2019 йил 2 мартдан бошлаб (шанба ва якшанба кунлари) оммавий ҳашарлар ташкил этиш белгиланганлини инобатга олиб, берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 28 февраль куни туман ҳокимлигининг мажлислар залида туман ҳокими рахбарлигида “Нуроний”, “Маҳалла” жамғармаси раислари, барча маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, 20 нафар имом хатиблар, 79 нафар ободонлаштириш бошқармаси ходимлари ва қабристон назоратчилари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси ҳамда тегишли мутасаддилар иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда режалаштирилган оммавий ҳашарларда аҳолини кенг жалб қилган ҳолда ташкил қилиш масалалари муҳокама қилиниб, тегишли топшириқ ва тушунчалар берилди.

Мазкур йиғилишда берилган топшириқлар ижроси бўйича 2019 йил   2-3 март кунлари тумандаги 79 та қабристонларда ҳашар ташкил этилиб, ҳашарда туманнинг 8 мингдан ортиқ фуқаролари иштирок этишди. Ҳашар давомида қабристонларнинг 3200 метр узунликдаги ариқ ва зовурлари тозаланди, қабрлар атрофи ёввойи ўтлар ва шохлардан тозаланиб дарахтларга шакл берилди ва оқлаш ишлари олиб борилиб, қабристон ҳудудлари чиқиндилардан тозаланди.

Шунингдек, “Ястепа” махалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Ястепа” қабристонининг 86 метр атрофи замонавий бетон девор билан ўралди.

Ушбу хайрли ишлар туманнинг ҳар бир махалласида давом этмоқда.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди