Ёшлар ўртасида "ШАХМАТ" тахтаси мусобоқасига старт берилди.

Жорий йилнинг 21  феврал куни Самарканд шаҳар Олимпиада захиралари коллежида туманлараро ёшлар ўртасида "ШАХМАТ" тахтаси мусобоқасига старт берилди. Мусобақада 7 ёшдан 19 ёшгача бўлган ёшлар иштирок этишди. Тойлоқ туман ёшлари 3 та 1 ўрин ғолиблигини қўлга киритиб умумжамоа сифатида вилоятда 2 ўринни қўлга киритишди. Жумладан 11 ёшлилар ўртасида 34 мактаб ўқувчиси Муротқулова Махлиё, 13 ёшлилар ўртасида 57 мактаб ўқувчиси Султонов Элшод ва 17 ёшлилар ўртасида 36 мактаб ўқувчиси Норқулов Оғабеклар 1 ўрин ғолиби этиб тақдирландилар. Ғолиблар Диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар ва Ёшлар "ШАХМАТ" тахтаси Республика босқичига йўланмалар олишди.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди