"Фидокор ёшлар " жамоатчилик гуруҳлари шакллантирилди

Жорий йилнинг 14 феврал куни Тойлоқ туман ҳокимлиги, туман ёшлар иттифоқи, туман ИИБ, Мудофа бўлими, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш туман бўлими билан ҳамкорликда муддатли ҳарбий хизматга бориш истаги булган, ҳарбий олий ўқув юртларига ўқишга ва ИИБ га ишга кириш истаги бўлган 150 нафар ёшлар таркибидан "Фидокор ёшлар" жамоатчилик гуруҳлари ташкил килинди. Ёшларни  "Фидокор ёшлар " жамоатчилик гуруҳларининг вазифалари ва мажбуриятлари тўғрисидаги НИЗОМ билан таништирилиб, ушбу ёшлар, ёшлар иттифоқи аъзолигига қабул қилинди. Аъзолик гувохномалари тарқатилди. Тадбир якунида жамоатчилик гуруҳлари маҳалла раислари ва участка нозирлари билан фаолият олиб боришликлари учун тегишли кўрсатмалар берилди.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди