Туманда Ислом Каримов таваллудига бағишланган тадбир ўтказилди.

Image_tadbir: 

Тумандаги педагогика коллежида туман ҳокимлиги, туман Адлия бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман бош имом хатиби ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Ислом Каримов таваллудига бағишланган тадбир ўтказилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ҳаёти ва фаолияти, Ўзбекистон Республикасини мустақилликка эришишдаги ва тараққиёт йўлининг пойдеворини мустаҳкамлашдаги улкан ҳиссалари тўғрисида ўз фикр мулоҳазаларини айтиб ўтдилар.

Шундан сўнг Ислом Каримов ҳаёти ва фаолиятига бағишланган ведиоролик маҳалла фаоллари ва ўқувчи-ёшларга қўйиб берилди.

Шу билан биргаликда, тадбир давомида мутахассислар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалар тушунтирилиб берилди.

Йиғилиш сўнгида бугунги кунда ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, уларни тадбиркорлликка кенг жалб қилиш, ёшларни ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш ҳолатларини олдини олиш юзасидан ҳам тушунтириш ишлари олиб борилди.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди