Сарҳисоб:Тадбиркорлик-тараққиётнинг муҳим таянчи

    Бугунги кунда Тойлоқ туманида жами 2901 та тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатаётган бўлиб, шундан 453 таси саноат корхоналари,433 таси хизмат кўрсатиш, 1084 таси савдо, 156 таси қурилиш ва 116 таси қишлоқ хўжалиги корхоналарини ташкил қилмоқда.

   2022 йилда жами 502 та янги кичик бинес субъектлари ҳамда 938 та якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилди.

   Ўтган 2022 йилда олиб борилган чора-тадбирлар натижасида иқтисодий тармоқларда кичик бизнеснинг улуши саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда 29,1 фоизни, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқаришда 21,9 фоизни, қишлоқ хўжалигида 97,9 фоизни, пудрат ишларида 26,2 фоизни, асосий капиталга киритилган инвестияларда 66,5 фоизни, чакана савдода 98,5 фоизни, хизматларда 79 фоизни, маҳсулот экспортида 35,5 фоизни ташкил қилмоқда.

  Иқтисодий ўсишни таъминлаш бўйича мавжуд захира ва имкониятлардан келиб чиққан ҳаракатлар дастури ижросини таъминлаш борасида 2022 йилнинг январь-декабрь ойларида асосий иқтисодий кўрсаткичлар ўсиш суръатлари таъминланди.

   Шундан, саноат маҳсулотлари ҳажми 2 трлн. 299 млрд. сўм, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш 2 трлн. 87 млрд. сўм га, қишлоқ хўжалиги 2 трлн. 969 млрд.сўмга, чакана савдо ҳажми 963,2 млрд сўмга, хизмат кўрсатиш 997,5 млрд. сўмга, қурилиш ишлари ҳажми  1 трлн. 233 млрд.сўмга, маҳсулотлар экспорти ҳажми 27,1 млн. АҚШ долларга ўсиши таъминланди.

   Соҳа ва тармоқларда амалга оширилаётган ишлар натижасида туманда аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 10,8 млн.сўм - 119 % ни, халқ истемоли моллари 9,8 млн. сўм, 174,8%ни, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 13,9 млн.сўм - 101,2 %ни, хизмат кўрсатиш 4,7 млн.сўм -111,6 % ни, қурилиш ишлари ҳажми 5,8 млн.сўм -150,8 % ни, чакана савдо 4,5 млн. сўм 111,7%ни, экспорт ҳажми 127 АҚШ доллар -104,1 % ни ташкил қилди.

   Туман санаоатининг асосий драйверлари ҳисобланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган “Пет агро оил” қўшма корхонаси, “Агромир Адас” қўшма корхонаси, “Боғизоғон” масъулияти чекланган жамияти ҳамда “Тойлоқ тўқимаси” масъулияти чекланган жамиятининг бир маромда ишлаши таъминланди.

   Туманда  1 та “Ургут” эркин иқтисодий зонаси филиали, 4 та кичик саноат зоналари, 1 та ёшлар тадбиркорлик саноат зоналари ташкил этилмоқда. Мазкур лойиҳаларнинг жами ер майдони 30 гектарни ташкил этади .

   Шундан, 28 гектар майдонга лойиҳа жойлаштириш имкони мавжуд бўлиб, 18 гектарга лойиҳалар жойлаштирилган.

   Янги лойиҳалар учун 7,5 гектар - шундан Ургут эркин иқтисодий зонага 2 гектар, кичик саноат зонасига  4,5 гектар, ёшлар тадбиркорлик саноат зонаси учун 1,0 гектар ер майдони аукционга чиқарилди.

   2023 йилда қиймати 416,8 млрд сўмлик 80 та истиқболли инвестиция лойиҳалари шакллантирилди, жумладан:

   -Ургут эркин иқтисодий зонасида 3,5 млн долларлик 1 та лойиҳа ишга тушиши натижасида 90 та ишчи ўрни;

   -Кичик саноат зоналарда 20,3 млрд сўмлик 21 та лойиҳа амалга оширилиши натижасида 210 та ишчи ўрни яратилади.

   Натижада, ишлаб чиқариш ҳажми 105,9 млрд.сўмга, экспорт ҳажми 5,6 млн.долларга етказилади ва 1 127 та иш ўрни яратилади.

   Жамшед Хўжамуродов,

Тойлоқ туман ҳокимининг биринчи ўринбосари.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди