Тойлоқда тоифали ўқитувчилар сони ўтган йилгига нисбатан 20 фоизга ошган

   Маълумки, кейинги йилларда юртимизда умумий ўрта таълим тизимини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунда таълим сифатини кескин яхшилаш, ўқитувчилар обрўсини ошириш,  уларнинг ишга муносабатини тубдан ўзгартириш каби бир қатор талаблар қўйилмоқда.     

 Шу боисдан ҳудудларда бўлгани каби Тойлоқ туманида ҳам таълим сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада амалга оширилаётган ишлар ҳақида бугун Тойлоқ туман ХТБ бошлиғи Ўлмас Усмонов иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида батафсил маълумот берилди.

Таъкидландики, туманда миллий (30 фоизлик) устамa ҳақ олувчи чет тили фани ўқитувчилари 308 нафарни ташкил этади. 12 нафари халқаро ва миллий сертификатларга эга. 2022 йилда 74 нафар ўқувчилар халқаро сертификатларни олишга эришган.

Тумандаги 59 та умумтаълим мактабларига Самарқанд Давлат университети, 1 та мактабга – Самарқанд тиббиёт институти, 1 та мактабга – Самарқанд Давлат архитектура ва қурилиш институти бириктирилган. Олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари томонидан мактабларга амалий ва методик ёрдам кўрсатилмоқда. Мактаб битирувчилари "Регистон" ўқув маркази ҳамда Давлат тест маркази билан ҳамкорликда 2 маротаба синов тестларидан ўтишган.

Маҳалладаги ёшлар етакчиси ва умумтаълим мактаблари директорлари ўртасида узвий ҳамкорлик йўлга қўйилиб, ҳар куни соат 16:00 дан 23:00 га қадар кутубхона, спорт зал, компьютер хоналари ва фаоллар зали доимий ишлаши таъминланиб, мактаблар маҳалла учун “Маънавият маскани”га айлантирилди ва тумандаги барча мактабларда маҳалла ёшлари учун шарт-шароитлар яратиб берилган.

Тумандаги 1 та спорт мактаби ўзига яқин бўлган ҳудуддаги 24 та мактабларга бириктирилиб, 14 турдаги спорт тўгараклари ташкил этилди ва уларга 1392 нафар ўқувчилар қамраб олиндган.

Ўқувчиларнинг қизиқишларига қараб тумандаги мактабларда бахшичилик, мақом, эстрада, театр, рассомчилик, бадиий ҳаваскорлик каби йўналишларда 58 та тўгараклар ташкил этилиб, уларга 604 нафар ўқувчилар қамраб олинди.

2022 йилда (3004 нафар педагог- ходимларга нисбатан);

Олий тоифа----456 (14,4%) нафар;

Биринчи тоифа---668 (21,6%) нафар;

Иккинчи тоифа---705 (23,2%) нафар.

Жами тоифали ўқитувчилар 1829 нафарни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 20% га ошган.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди