Ўзбекистонда тўланадиган иш ҳақининг энг кам миқдори белгиланди

Ҳукумат қарори билан Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасига ўзгартириш киритилди ва  иш ҳақининг энг кам миқдори 15 фоизга оширилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги расмий Telegram-каналида хабар қилинган.

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, меҳнатга ҳақ тўлашнинг 1-, 2- ҳамда 3-разрядлари коэффициентлари 2,476, 2,725, 2,998 дан тегишлича 2,847, 2,997, 3,148 га оширилди.

«Киритилган қўшимчалар шуни англатадики, ходимларга тўланадиган иш ҳақининг энг кам миқдори 501 минг 959 сўмдан 577 минг 172 сўмга оширилди», — дейилади хабарда.

Эндиликда Ўзбекистонда 577 минг 172 сўмдан кам ойлик иш ҳақи тўланиши мумкин эмас.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 1 ноябридан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам иш ҳақи — ойига 202 730 сўм миқдорида белгиланганди. Бу миқдор ўзгаришсиз қолган.

Туман "Қўшчинор" газетаси.

 

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди