ХОНАДОНЛАРДА ХОТИРЖАМЛИК ҲУКМ СУРСИН

Image_tadbir: 

Таллиота маҳалласида аёлларнинг фарзандлар тарбиясидаги роли, хонадон бекаларининг хорижга чиқиб ишлаши оқибатида юз бераётган салбий ҳолатлар, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, ажрашиш остонасида турган оилаларни сақлаб қолиш, меҳнат билан бандликни таъминлаш каби бир нечта масалаларга бағишланган йиҳғилиш бўлиб ўтди.

Маҳалла фуқаролар йиғини раиси Толиб Файзимуродов, профилактика инспектори Адҳам Ғуломов, посбон Отабек Маматқулов, 53-умумтаълим мактаби ўқитувчилари ва ўқувчиларнинг ота-оналари иштирок этган мажлисда юқоридаги мавзуларга атрофлича ёндашилиб, муаммоларни ечиш чора-тадбирлари ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Тадбиркорликни  бошламоқчи бўлган ўн бир нафар фуқарога йўл-йўриқ кўрсатилиб, тавсиялар берилди. Дарсга қатнашиши, фанларни ўзлаштириши ва ахлоқ-одобида камчилик бор ўғил-қизларнинг яқинлари билан якка тартибда суҳбатлар ўтказилди.

Мақсад — «Маҳалла – оила – таълим маскани» ҳамкорлигини янада кучайтириш орқали маҳлладошларимизни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш, ўсиб келаётган ёш авлодни баркамол шахс сифатида шакллантириш ҳамда хонадонларда фаровонлик ва хотиржамлик ҳукм суришига эришиш.

2015-2018 © Тойлоқ туман хокимлиги. Сайт САКТРМ томонидан ишлаб чиқилди